Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайхунобод туман "Дўстлик" МФЙ ҳудудида уйма-уй юриб аёллар ва ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатларни берилиши таъминланди.


Маҳалла фуқароси Д.Юлдашеванинг турмуш ўртоғи Сайхунобод туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказида врач лавозимида ишлаб келган. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган ҳамда шу касалликдан 38 ёшда вафот этган. Марҳумнинг 4 нафар етим фарзанди қолган, энг каттаси 11 ёшда кичкинаси 1 ёшда. Ҳозирги кунда оғир аҳволга тушиб қолганлиги сабабли Д.Юлдашева амалий ёрдам беришни сўради. Фуқарога 2020 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинаётган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4652 сонли қарорида Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиги тикланмаган тақдирда санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларига ёки уларнинг оила аъзоларига бир марталик тўлов миқдори белгиланганлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам бериш мақсадида фуқаронинг аризаси қабул қилинди.

"Дўстлик" МФЙда яшовчи фуқаро Чарос Носирова ёлғиз она бўлиб, олти нафар фарзандини вояга етказаётир. Биз билан суҳбатда бир нафар фарзанди оғир касалликка чалиниб бир неча йил давомида даволланаётганлиги, бироқ охирги уч ой давомида давлат томонидан касалликни даволаш учун зарур бўлган дори-дармонлари билан таъминланмай келинаётганлиги ҳақидаги аризаси қабул қилиниб, тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотга ижро учун юборилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, "Дўстлик" МФЙ Ширин кўчаси 33 уйда яшовчи фуқаро П.Саломатованинг никоҳдан ажралиб, ҳозирги кунда отасининг уйида 9 нафар оила аъзоси билан биргаликда яшаб келганлиги сабабли, имтиёзли равишда уй-жой билан таъминлаш тўғрисида аризаси қабул қилиниб олинди.
Бундан ташқари, фуқаролар Дилшод Шодмонов, Бувайда Назарова, Гулсара Низамова, Зуҳра Шомахмедоваларнинг ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ошириш ниятида эканлиги, бироқ, уйларига электр токи ўтказилмаганлигидан маҳалла раиси ҳамда тегишли ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат қилсаларда,  масалалари ҳалигача ҳал этилмаганлиги, шунингдек, маҳалла раиси умуман кўча аҳолисида хабар олмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари қабул қилинди. Барча мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилиши тушунтирилди.