Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Жорий йилнинг 8 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан


Бугун Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларида Адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари мавжуд "Мадад" ННТ ходимлари билан биргаликда 2 тадан гуруҳ маҳаллаларда “Темир дафтар”га киритилган оилалар аъзолари, аёллар ва ёшлар билан учрашиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат бермоқдалар.
  • Шу билан бирга, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолари юзасидан оғзаки мурожаатлар ҳам қабул қиляпмиз. Ушбу мурожаатларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб, белгиланган муддатда қаноатлантирилишини таъминлаймиз, - дея хабар бермоқда Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Алимов.

    Сирдарё шаҳридаги Улуғбек номли МФЙ фуқароси Саломат Зокирова неча йиллардан буён тикувчилик қилади. Адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов ҳамда "Мадад" ННТ раҳбари Ў.Жабборов фуқаро билан суҳбатлашиб, унинг оғзаки мурожаатини қабул қилдилар.

  • Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда, мурожаатни қаноатлантириш чоралари кўрилади, - дейди Ўктам Жабборов.

Мурожаатлар ҳар хил, баъзи фуқаролар касаллиги туфайли, дори-дармон билан таъминлашни, баъзилари ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш масалаларида бўлди. Мурожаатчилар билан суҳбатлашилиб, муаммолари бўйича қонунчиликда кўзда тутилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Улуғбек маҳалласи Буюк ипак йўли кўчаси, 11-уйда яшовчи 91 ёшли отахон Умар Базарбеков ҳол сўраб эшигини тақиллатиб келган масъулларни узоқ дуо қилди.
Худди шундай манзилли тарғибот тадбирлари Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида давом этмоқда.