Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ФУҚАРО 19 ЙИЛ ЯШАБ КЕЛГАН ХОНАДОНГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига кўра бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Давлат идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Конституцияда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб судларга қилаётган мурожаатлари орасида мулкий низолар муайян қисмни ташкил этади.

Айрим фуқароларимиз ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ тушунмаганлигининг оқибатида сарсон бўлиб юришлари ҳали ҳануз учрамоқда. Биргина мисол фуқаро Т.Султанмурадовнинг 2001 йилдан буён Янгиер шаҳар “Т.Малик” МФЙ, Гулобод кўчаси, 35-уй 1-хонадонда оила аъзолари билан яшаб келаётганлиги, мазкур уй-жойга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини тан олинишида қийналганлиги ҳақида Янгиер шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Конституция ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида фуқаро Т.Султанмурадов мурожаатини ўрганиш учун қабул қилди.

Ўрганиш давомида, Янгиер шаҳар “Т.Малик” МФЙ, Гулобод кўчаси,

35-уй 1-хонадонида 2001 йилдан яшаб келаётганлиги, хонадоннинг собиқ эгаси П.Литвинов оғзаки келишувга асосан мазкур уй жойга нисбатан тўлиқ эгалик қилиш ҳуқуқини Т.Султанмурадовга берганлиги, ҳозирда П.Литвинов қаердалиги ҳақида хабари йўқлиги, уй-жойни коммунал тўловларини тўлаб ҳамда солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажариб келаётганлиги, 19 йил давомида мазкур хонадонни ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келаётганлиги, шунингдек, бир неча маротаба ўзининг ҳисобидан хонадонни таъмирлаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 11 ва 12-бандларига асосан “Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқи олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга ҳамда Фуқаролик процессуал Кодексининг 5, 113, 145, 148, 151-моддалари, Солиқ кодексининг 329-моддасига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига Янгиер шаҳар “Т.Малик” МФЙ, Гулобод кўчаси, 35-уй 1-хонадонга нисбатан фуқаро Т.Султанмурадовнинг эгалик қилиш ҳуқуқи фактини белгилашни сўраб ариза киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди ушбу аризани кўриб чиқиб, 2020 йил 17 июл куни Ўзбекистон Республикаси номидан ҳал қилув қарори қабул қилиниб Т.Султанмурадовнинг эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланди.

М.Тўрақулов,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси