Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Мактабда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлайман. Мазкур мактабда отам мактаб қоровули. Яқин қариндошлар бир жойда ишлаши мумкин эмас деб, раҳбарият томонидан эътирозлар бўлаяпти, шу тўғрими?
А.Раҳмонов, Сайхунобод тумани, “Гулистон” МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекснинг 79-моддасига асосан қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш белгиланган.
Жумладан, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланиши мазкур Кодексда белгилаб қўйилган.
Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.