Янгиликлар
УСМАН САЙИТМУРАДОВ СЕНТЯБРЬ ОЙИДА БОШҚАРМАНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Усман Сайитмурадов 2004 йилда Москва давлат сервис Университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаб, ўз фаолиятини Гулистон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти ҳуқуқшуноси лавозимидан бошлади.
2008 йилдан 2018 йилга қадар Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси, катта инспектор, бўлими бошлиғи, “Сирдарё” чегара божхона пости бошлиғи лавозимларида ишлади. 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Усман Сайитмурадов малакали ҳуқуқшунос, қобилиятли, хушфеълли, серғайрат ва меҳнатсевар ходим сифатида жамоада ҳурмат қозонган.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг аҳил жамоаси номидан Усман Сайитмурадовни ушбу эътироф билан самимий қутлаймиз, унга сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз!