Янгиликлар
05
Адлия вазирлигининг "Ҳудудлар билан ишлаш ойлиги" доирасида вебинар ўтказилди
Адлия вазирлигининг "Ҳудудлар билан ишлаш ойлиги" доирасида Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида ўрганишлар ўтказиш жараёнида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш мавзусида "Zoom" иловаси орқали ҳудудий адлия органлари иштирокида онлайн семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу семинарда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ННТ бўлими бошлиғи Қ.Ахмаджонов ва бўлим ходими Х.Сайитов иштирок этиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.
Шунингдек, вебинарда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вазирлик томонидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.