Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Мен жорий йилнинг сентябрь ойида “Сирдарё ИЭС” АЖга пайвандчи бўлиб ишга жойлашдим. Иш бошлаганимга 1,5 ҳафта бўлган бўлсада, шу кунга қадар ишга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқарилмаган. Ушбу ҳолатда мен билан ташкилот раҳбари ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган ҳисобланадими?

Даврон Холматов,Ширин шаҳар, М.Улуғбек МФЙ       

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 82-моддасига кўра, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Шунингдек, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Шу ўринда, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Саволга Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи Шокиржон Надиров жавоб берди.