Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА БЎШ ИШ ЎРНИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар бўйича 3-сонли ЭЪЛОН

Сирдарё вилояти Боёвут тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 23 октябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг “u.bakirov@adliya.uz” электрон почтасига юбориш лозим (мурожаат учун тел.:
67/ 226-07-20) орқали қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

- номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

- тест синовларини ўтказиш;

- суҳбат.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

Тест натижаларига кўра 71 фоиздан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.

Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.

- Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.

“ Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси ” лавозимига қўйилган малака талаблари:

1) олий маълумотга эга ҳуқуқшунос;

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;

3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);

4) мутахассислик бўйича 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади.

5) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;

 7) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;   

8) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.;

9) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим.

Сизни:

- Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

- Муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик устама ва бошқалар);

- Қўшимча афзалликлар:

Аҳил ва ёшлардан иборат замонавий фикрлайдиган жамоа.

Ишга қабул қилиш бўйича тест ва сухбат саволлари рўйхати билан (https://telegra.ph/Tanlovda-ishtirok-ehtadigan-nomzodga-beriladigan-savollar-r%D1%9Ejhati-10-07) ҳавола орқали танишингиз мумкин.

Танлов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади.

Манзил: Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 16-уй.

Мўлжал: Сирдарё вилоят Мудофаа бошқармасининг янги биноси.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими