Янгиликлар
05
Бугун 5 октябрь куни Сирдарё вилояти юридик техникумига ҳужжат топширган абитуриентлар 2 сменада (1-смена 9:00 дан 12:00 гача, 2-смена 14:00 дан 17:00 гача) тест синовларини топширдилар.
Сирдарё вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йили учун таълимнинг кундузги шаклига 210 нафар, сиртқи шаклига 90 нафар, жами 300 нафар квота белгиланган. Давлат тест марказининг электрон платформаси орқали 931 нафар абитуриентларнинг аризалари қабул қилинди. Бугун 5 октябрь куни Сирдарё вилояти юридик техникумига ҳужжат топширган абитуриентлар 2 сменада (1-смена 9:00 дан 12:00 гача, 2-смена 14:00 дан 17:00 гача) тест синовларини топширдилар.
Техникум ҳудудида тест топшириш учун 16 та гуруҳдан иборат жами 480 ўринли жой ҳозирланди.
Пандемия шароитидан келиб чиқиб, барча абитуриентларнинг тана ҳарорати ўлчаниши, қўлларининг антисептик воситалар ёрдамида дезинфекция қилиниши назоратга олинди.
- Мақсадимиз тест синовларини шаффоф, адолатли ва ҳаққоний ўтказиш. Умид қиламизки, жараён пухта билимга эга бўлган ёшларни саралаб беради, - дейди техникум директори Жамшидхон Нуритдинов.
Дарҳақиқат, ҳар бир мамлакатнинг келажаги, тараққиёти юксак малакали, замонавий билимларни пухта эгаллаган етук кадрларга боғлиқ.Юртимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ана шундай истиқболли мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими