Янгиликлар
05
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул эълон қилади!!!
Қабул квотаси 100 (75 ўзбек, 25 рус) нафар;
Тўлов-контракт миқдори 10 000 000 сўм.
Курсларга ўқиш учун Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахсларнинг олий таълим йўналишлари рўйхатида (https://centertsul.uz/uz/informatsiya/events/endi-79-ta-olij-talim-j-nalishlarini-bitirgan-talabgorl...) назарда тутилган 79 та олий таълим йўналишларини тамомлаган шахслар хужжат топширишлари мумкин.
Ҳужжатларни топшириш 2020 йилнинг 2 октябридан 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) centertsul.uz ёки qabul.сеntertsul.uz (http://qabul.%D1%81%D0%B5ntertsul.uz) сайтлари орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.
Талабгор электрон аризага қуйидаги ҳужжатларини электрон равишда илова қилиши керак:
паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида битирганлар учун) ва дипломнинг иловаси;
3,5 x 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.
Курсларга кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбат асосида 2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.
Курсларда бевосита ўқув жараёни 2021 йилнинг январь ойидан бошланиб, 6 ой давом этади.
Курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
қўшимча маълумотлар учун:
www.centertsul.uz
+998712332214
centertsul.uz (https://centertsul.uz/uz/informatsiya/events/endi-79-ta-olij-talim-j-nalishlarini-bitirgan-talabgorl...)
Энди 79 та олий таълим йўналишларини битирган талабгорлар қайта тайёрлаш курсларига ҳужжат топширишлари мумкин.
Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахслар олий таълим йўналишларининг янгиланган рўйхати