Янгиликлар
САРДОБА ТУМАНИДА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов раҳбарлигида Сардоба туман Халқ қабулхонаси билан биргаликда сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабул жараёнида фуқаролардан 30 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 4 таси жойида ҳал қилинди, 6 та мурожаат белгиланган тартибда кирим қилиниб, назорат остига олинди. Қолган мурожаатлар бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиши таъминланди.
Ушбу мурожаат адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди ҳамда туман адлия бўлими ва туман электр таъминоти корхонасига тегишли кўрсатмалар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими