Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тарғиб қилинди


Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “ZOOM” онлайн платформаси орқали Гулистон давлат университетининг ўқитувчилари ва талабалари иштирокида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тарғиботига бағишланган тадбир ташкил қилинди.

Дастлаб  Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурхонов маъруза қилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азиз Мавлоновнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Жараён қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Тадбирни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев бошқариб борди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими