Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

“Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди:

винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);

• энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун: 

• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);

• энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);

• энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм). 

Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими