Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамага қўйилмаса, автоматик рад этиладиган тартиб ўрнатилади


29 сентябрь куни Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда 3666-сонли президент қарорида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилинишидан олдин порталга муҳокама учун жойлаштириш лозимлиги белгиланганига қарамай, ушбу талабга ҳар доим ҳам риоя қилинмаётгани, шу боис уни қонун билан мустаҳкамлаш кераклиги хусусида савол берилди.

Саволга жавобан Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Алибек Рахметов янги қабул қилинаётган қонун билан ушбу масалага ечим топилишини айтди.

«Афсуски, бундай ҳужжатлар кўп учраяпти. Буларга нисбатан биз, албатта, қонунчилик талабига риоя қилинмаганлиги тўғрисида хулосамизни берамиз. Ушбу тартибни қонун даражасида белгилаш лозимлиги ҳақида тўғри фикр билдирдингиз. Адлия вазирлиги томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ушбу лойиҳада қайси ҳужжатлар жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши, қайсилари ўтмаслиги тўғрисидаги қоидаларни аниқ белгилаб қўйганмиз», – деди Алибек Рахметов.

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилафруз Суфиева жавобга қўшимча қилар экан, юқоридаги қонун билан келгусида ҳар битта норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишидан олдин тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилиши лозимлиги, агарда жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинмаса, автоматик равишда қабул қилинмаслигини билдирди.

Маълумот учун, президентнинг 3666-сонли қарорига асосан, барча НҲҲлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим. Аммо амалиётда бу нормага риоя этилмаслиги ҳолатлари учраб турибди.