Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Мардибекова ўз вазифасига қайтди


Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, кимдир жонингизга ора киради, муаммоларингизни тинглайди, унинг ечимини топишда амалий кўмак беради. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва унинг ҳуқуқий ечимини топишда адлия органларининг ҳам муносиб ўрни бор. Гулистон шаҳар адлия бўлими бу борада изчил равишда ҳар бир мурожаатни алоҳида эътибор билан ўрганиб, қаноатлантириш борасида қонун нормаларига таяниб иш кўрмоқда.  

Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро У.Мардибекова узоқ йиллар буён “Ўздавкарантин” Сирдарё вилояти ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг ходимлар бўйича етакчи мутахассис вазифасида ишлаганлиги, оилавий шароити туфайли “Ўздавкарантин” инспекцияси Сирдарё вилояти ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси раҳбарининг буйруғига асосан вақтинча лаборант вазифасига ўтказилганлиги, асосий иш жойи ходимлар бўйича етакчи мутахассис вазифасига буйруқ билан қайтадан бириктирилмаганлигидан норози бўлиб Гулистон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

       У.Мардибекованинг мурожаати асосида “Ўздавкарантин” инспекцияси Сирдарё вилояти ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан адлия бўлимининг таъсир чораси қўлланилди. Натижада ходимлар бўйича етакчи мутахассис У.Мардибековани вақтинча лобарант вазифасига ўтказилган муддати 2020 йил 8 сентябрдан бошлаб тугаган деб ҳисобланиб, шу кундан бошлаб ходимлар бўйича етакчи мутахассис вазифасини бажаришга киришиш ва шу лавозим бўйича иш ҳақи тўланиши лозимлиги ҳақида тегишли буйруқ қабул қилинди ва мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.


  О.Холматов,

Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси