Янгиликлар
ДАДАРОВА ЭНДИ ХАФА ЭМАС, АДЛИЯ ЁРДАМ БЕРДИ
Сардоба туман адлия бўлими томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилди. Сардоба туман адлия бўлимининг тавсиясига кўра Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан Дадарова Н. Дўстлик маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг иккинчи қаватида истиқомат қилувчи 92 та хонадон эгалари рўйхатига киритилиб, компенсация тўлови тўлаб берилди. Адлия бўлими бу билан чекланмади.
Ўрганиш давомида Нозиманинг онаси 77 ёшли Донахон Сотволдиева I-гуруҳ ногирони экани, бир неча йилдирки, у мустақил ҳаракатлана олмаслиги маълум бўлди. Туманда содир бўлган сув тошқини оқибатида Донахон опа моддий ва маънавий зарар кўрди. Бу унинг соғлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Донахон Сотволдиева ногиронлик аравачасига муҳтожлик сезди.
Туман адлия бўлими кўмагида Донахон Сотволдиевага янги ногиронлик аравачаси берилди.
- Адлия органи давлат идораларига бўлган ишончимни янада оширди,- дейди Нозима Дадарова. - Мен улардан миннатдорман.
Ғулом Абсаломов,
Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи