Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйида “Биз биргамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди.


Тадбирда Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими ҳамда туман (шаҳар) ногиронлар жамиятлари, “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлинмаси, Ўзбекистон карлар жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ходимлари иштирок этишди.
Йиғилиш жараёнида бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев маъруза билан қатнашди. Йиғилишда ногиронлик белгилари бўйича фуқароларни камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ғурурлари ва шахсий эркинликларини ҳурмат қилиш, ҳуқуқ ва озодликларини таъминлашда уларнинг жамиятимизнинг бошқа аъзолари қатори тенг ҳуқуққа эга эканликларини таъминлаш, ногиронлиги бўлган болаларнинг аста-секинлик билан ривожланаётган имкониятларини, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳурмат қилиш, атроф муҳитда эркин ва тўлақонли иштирок этишларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлар мазмун-моҳияти уларнинг эътиборига етказилди.
“Биз биргамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бўлган ҳунармандлар томонидан тикилган, ясалган ва тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари улашилди.