Янгиликлар
11
ФУҚАРО ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИДАН НОРОЗИ
Оқолтин туманилик Қаҳҳор Мавлонов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан меҳнат стажи кам ҳисобланганидан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Ўрганиш натижасига кўра, Қаҳҳор Мавлоновнинг ишлаган даврлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 12 йил 8 ой иш стажи (280 000 сўм) 19 йил иш стажига (440 146), яъни 6 йил 4 ойга узайтирилди.
Ҳокимбек Эркабоев
Оқолтин туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси