Янгиликлар
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов Сайхунобод тумани аҳолиси учун онлайн сайёр қабул ўтказди
Қабулда тумандаги мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабулда ижтимоий, иқтисодий, маиший соҳалар бўйича муаммолар ва бошқа масалалар юзасидан билдирилган муаммолар муҳокама қилинди.
Хусусан, мурожаатчи Бону Хушмуродова тиббиёт бирлашмасида ишлашини, ойлик маоши кечиктириб берилаётганини айтиб, шикоят қилди.
Худди шунингдек, қабулга ташриф буюрган фуқаро Мавлуда Мирзаева ҳамда 20 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам май, июнь ва июль ойлари учун ойлик маошлари тўлаб берилмагани, август ойи учун иш ҳақини беришгани ҳақида айтиб, иш ҳақларини ундириб бериш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатчиларнинг аризалари Сайхунобод адлия бўлими томонидан ўрганиш учун қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Яна бир мурожаатчи – тумандаги “Илҳом” фермер хўжалиги раиси Илҳом Файзиев туманда жойлашган Марказий Осиё уруғчилик компанияси билан шартномаси борлиги, шартномага кўра 2018 йилда топширган уруғлик пахта ҳосили учун ҳамон компания томони тўлов қилиб бермаётганлигидан шикоят қилиб, муаммонинг ечимида ҳуқуқий ёрдам сўради.
Ушбу мурожаат ҳам туман адлия бўлими томонидан ўрганиш ва ижро учун қабул қилинди.
Сайёр қабулда 30 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, шундан 28 та мурожаат қабул қилиниб, ижроси назорат остига олинди.
Қолган мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси