Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сўраган эдингиз...


САВОЛ: Жамоа шартномалари ва келишувларига нисбатан бирон бир умумий талаблар мавжудми ёки ҳар бир ташкилот буни ўзи белгилайдими?

Д. Эгамбердиев, Мирзаобод тумани


ЖАВОБ: Ҳа, мавжуд. Жамоа шартномалари ва келишувлари аниқ бир корхонанинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва касбий муносабатларининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлишига қарамасдан, улар қонунчиликда белгиланган принципларга асосланади. Бу принципларга қуйидагилар киради:

  •  қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиш;
  • тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
  •  тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
  • жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама эркинлиги;
  • мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
  • олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
  • текшириб боришнинг мунтазамлилиги;
  • жавобгарликнинг муқаррарлиги.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Умид Бакиров жавоб берди.