Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!
Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.
Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябргача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.
Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
Тест синовлари Тарих ҳамда Хорижий тил (инглиз, немис ёки француз тиллари) фанларидан бўлиб ўтади.
Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.
Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Юридик техникумларда ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
Юрдик техникумларда ўқиш кундузги ёки сиртқи таълим шакли асосида амалга оширилади.
Юридик техникумларга ўқув-методик жиҳатдан кўмак бериш Тошкент давлат юридик университети томонидан, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш эса ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Юридик техникумларни муваффақиятли тамомланган битирувчилари кириш тест синовларисиз суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилинади.
Юридик техникумларда номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинади.
Халқаро даражадаги юристларни тайёрлаш мақсадида юридик техникумларда қўшма таълим дастурлари амалга оширилади. Ушбу дастурларни муваффақиятли тамомлаганлар ҳамкор олий таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари мумкин.
Юридик техникумларнинг иқтидорли ўқувчиларига стипендиялар ва грантлар ажратилади.
“Электрон юридик техникум” инновацион электрон платформасини ишлаб чиқилади ва жорий этилади. Ушбу платформа таълим жараёнини рақамли технологиялар орқали бошқариш имкониятини яратади, ўқувчилар учун портал (экстранет зона) ва педагогларнинг ўқувчилар билан мулоқоти ҳамда ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини ўз ичига олувчи ходимлар ва ўқувчилар учун ички ахборот-коммуникация восита ва ресурслари ўзида жамлайди.
Юридик техникумларда малакали профессор-ўқитувчилар, амалиётчи ва тажрибали мутахассислар дарс беради.
Юридик техникумларнинг битирувчилари бугунги кунда 89 та мутахассисликда, хусусан нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ҳамда давлат ижрочиси лавозимларида ишлашлари мумкин бўлади.
Педагог ходимларини илмий даражасини ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида, “юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларни тест синовларисиз,
тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилиш тартиби жорий этилди.
Сирдарё вилоят юридик техникуми қабул комиссиясининг телефон рақами:
672272415, 90 4008008