Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Сизнинг мурожаатингизга биноан ЙТҲда жавобгар шаxснинг номаълумлигини инобатга олган ҳолда сиз Тўловларни кафолатлаш жамғармасидан компенсатсия тўловларини олишингиз мумкин. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига компенсатсия тўлови мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўлови қуйидагилар оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади:

Жумладан,

– суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиб-таомили қўлланилганлиги;

– жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шаxснинг номаълумлиги;

– транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан, эгаллаб олган шаxс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги;

– фойдаланилаётганда зарар етказган транспорт воситасининг эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги.

Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Ахмедов жавоб берди.