Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ногиронлик пенсиясини олиш қандай расмийлаштирилади?


Жисмоний ёки ақлий нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади.

Шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги унинг ўз-ўзига хизмат қилиш, юриш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти- ҳаракатини назорат этиш, шунингдек, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилияти ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлигида ифодаланади.

Шахсни ногирон деб топиш тиббий - меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) амалга оширилади. Ногиронлик ёшдан қатъи назар белгиланади.

Агарда бемор 6 ойдан ортиқ  бемор бўлиб, касаллиги тузалмаётган бўлса ва бу касаллик сабабли иш қобилияти чекланиб қолган бўлса, унда бемор ўзи истиқомат қиладиган манзилдаги поликлиникадаги ВКК комиссиясига ногиронлик гуруҳини белгилаб бериш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. ВКК комиссияси бемор ҳужжатларини ўрганиб, беморни тиббий кўрикдан ўтказади.Беморнинг ташхисини тасдиқлаш мақсадида 2-ойгача касал турига қараб махсус касалхонага ётишига йўлланма беради. Агарда тузалиш эҳтимоли кам бўлган касал тури мавжуд ҳолларда касалхонага ташхисни тасдиқлаш учун бемор юборилмайди. Беморнинг ташхисини касалхона тасдиқлаб берса унда ВКК комиссияси беморни ногиронлик гуруҳини олиш учун ТМЭК комиссиясига йўлланма беради. ТМЭК комиссия 1 ой муддатда ногиронлик гуруҳини белгилаб беради ёки рад жавобини беради.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими