Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сўраган эдингиз...


САВОЛ: Жамоа шартномасида ногиронлар ва бола тарбия қилаётган шахслар учун қўшимча имтиёз белгиланиши мумкинми?

Э. Мамадиёров, Гулистон шаҳри

ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 37-моддасига мувофиқ, жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишга чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача таълим муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.



Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Умид Бакиров жавоб берди.