Янгиликлар
Сўраган эдингиз...
САВОЛ: Ўз номимда бўлган турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказишда оила аъзоларим розилиги керакми, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?
Ш.Тўйчиев, Мирзаобод тумани, Ойдин МФЙ
ЖАВОБ: “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомнинг 9-бандига асосан турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги аризага мулкка биргаликда эгалик қилувчиларнинг ва вояга етган оила аъзолариниг нотариал тасдиқланган розилик хати кераклиги Қонунчиликда белгиб қўйилган.
Бундан ташқари, аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Шунингдек аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилиши мумкинлиги қонунчиликда назарда тутилган.
Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиков жавоб берди.