Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 август кунги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қуввтлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли Қарорининг 1-бандида асосан 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

- моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга деб белгиланган.

Шунингдек, ушбу қарорни 2-бандига асосан Мазкур қарорнинг

1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир

16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланганлиги маълум қилинади.



Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Шуҳрат Алимов жавоб берди.