Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол:  Ташкилотда бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботни туман бандликка кўмаклашиш марказига топширмаса қандай жавобгарлик бор?

Мирзаобод тумани Навбаҳор МФЙда яшовчи фуқаро  А.Каримов

Жавоб: Кичик корхоналардан ташқари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги ахборотларни туман, шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан ҳар ҳисобот ойининг 30-31 санаси ҳолати бўйича электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши шарт.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасига асосан бўш иш ўринларини яшириш ёки ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик учун маъмурий жарима қўллаш асосли ҳисобланади.

Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Ахмедов жавоб берди.