Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сўраган эдингиз...


      Савол: Олий таълим муассасасида ўқийман. Сурункали касаллигим туфайли ўтган ўқув йили давомида кўп дарс қолдиришга мажбур бўлдим. Саломатлигимни тиклаш учун академик таътил олсам бўладими, академик таътил олиш тартиби қандай?

  З.Мухторова, Гулистон тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ академик таътил қуйидаги ҳолларда берилади:

- ҳарбий хизматни ўташ учун;

- саломатлигини тиклаш учун;

- ҳомиладорлик ва туғиш учун;

- болаларни парвариш қилиш учун.

 Талабаларга ўқиш давомида икки марта, тиббиёт таълим муассасалари талабаларига уч мартагача академик таътил берилиши мумкин.

Биринчи курс талабаларига академик таътил, истисно тариқасида, фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

Академик таътил олиш учун таълим муассасаси ректори номига ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Аризага доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси илова қилинади. Мурожаат бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Дилноза Умрзоқова жавоб берди