Янгиликлар
ҲАРБИЙЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ
Ҳарбий хизматчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тизимли ва изчил равишда етказиш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини ошириш давр талабидир. Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан Мирзаобод туманидаги 55996 Ҳарбий қисмда бўлиб бўлиб ўтган мулоқот ана шу эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.
Дастлаб туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Ахмедов ҳарбий хизматчиларни қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирди ҳамда тезкор ҳуқуқий ахборотлар манбаи - Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналига уланиш ва ундан фойдаланиш тартиблари, каналнинг қулайликлари тўғрисида маълумот берди.

Ҳуқуқий мавзуда ташкил этилган тадбир давомида ҳарбийлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар олишди.