Янгиликлар
Сўраган эдингиз...
САВОЛ: Мен хусусий корхонада ишлайман. Агар менинг ходим сифатидаги ҳуқуқларим бузилса мен ёрдам сўраб ваколатли ташкилотларга мурожаат қила оламанми?
Ф.Азимжонов, Гулистон шаҳри
ЖАВОБ: Албатта мурожаат қила оласиз. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар ва ходимларга (меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган) нисбатан татбиқ этилади. Сиз ишлаётган хусусий корхонанинг иш берувчиси ҳам давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бир хил жавобгарликка эга. Барча ҳолларда ҳам меҳнат муносабатларининг вужудга келишига Сиз ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Дилноза Умрзоқова жавоб берди.