Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Пандемия даврида 300 га яқин нотариуслар фаолият олиб борган


Карантин сабабли кўплаб ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилган ёки онлайн режимга ўтказилган бўлсада, кечиктириб бўлмайдиган, зарур нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун нотариусларга эҳтиёж сезилади.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 18 август куни вазирликнинг facebookдаги "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида (https://www.facebook.com/groups/adliya/) ҳамда Youtubeдаги каналида (https://www.youtube.com/embed/78RgWRAmJtA) "Пандемия шароитида нотариуслар томонидан нотариал фаолиятни ташкил этиш тартиби " мавзусида  “On-line” мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот аввалида эълон қилинган карантин сабабли жорий йил 10 июль кунидан бошлаб фуқаролар учун e-notarius.uz сайти орқали онлайн тарзда навбатга ёзилиш тизими ҳамда нотариал ҳаракатлар юзасидан маслаҳат ва саволларга жавоб олиш учун @notariusmaslahatibot канали доимий фаолият юритаётганлиги бўйича маълумот берилди.
 
Шунингдек, пандемия даврида республика бўйлаб  300 га яқин нотариуслар ўз фаолияти олиб борганлиги ва фуқаролар учун ҳуқуқий хизмат кўрсатганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot махсус боти ва электрон почтаси орқали нотариусларга электрон тарзда мурожаат қилиш, ишончнома ва васиятномаларни тасдиқлаш ҳамда мерос масалалари, шунингдек, хусусий нотариуслар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш билан боғлиқ жами 26 та  мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилди ва уларга қонунчиликда белгиланган нормалар асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.