Янгиликлар
БИЛАСИЗМИ?
Юридик ва жисмоний шахслар қандай фарқланади?
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ташкилот;
чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти;
Ўзбекистон Республикасининг, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) жисмоний шахслар ҳисобланади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими