Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…


Савол: II-гуруҳ ногирониман, корхонада кўп йилдан буён бир корхонада мутахассис бўлиб ишлайман, бу йил менинг меҳнат таътил муддатим ноябрь ойига белгиланган. Ҳозирги вақтда мен ўз уйимда қурилиш ишлари қилишим керак, мен бу ҳолатда август ойида меҳнат таътили олсам бўладими?

  Корхона раҳбарига айтсам, ноябрь ойида чиқасиз, деб айтди шу тўғрими?

Асқар Холтўраев,

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани Синдаробод МФЙ

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида таътилларни бериш вақти ва навбати кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:

ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;

I ва II гуруҳ ногиронларига;

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;

жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.

Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.


        Саволларга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

        масъул ходими Лазиз Худойқулов жавоб берди.