Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИДА БЕМИННАТ КЎМАКЧИМИЗ


Давлатимизда олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, ислоҳотлар марказида шахс ва унинг манфаатлари туради. Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг асосий йўналишларидандир. Бу эзгу тамойил ҳаётимизда ўз ифодасини топиб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг дахлсизлиги асосий Қомусимиз, қонунлар ва бошқа меъерий ҳужжатларда кафолатланади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари давримизнинг энг долзарб масалаларидан биридир. Ҳар қандай мамлакатнинг демократик хусусиятларини кўрсатувчи шартлардан бири ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши учун қандай шарт-шароитлар яратилгани билан белгиланади.

Таъкидлаш керакки, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Маълумки фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари устуворлиги, ҳар бир шахснинг давлат ҳимоясида эканлиги тўғрисидаги конституциявий принципларни амалга оширишни кафолатлашга қаратилган. Мурожаатларнинг ўз вақтида ва лозим даражада кўриб чиқилиши ҳамда ҳал қилиниши эса, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг асосидир.

Оқолтин туман адлия бўлимига 2020 йилнинг  шу кунга кадарли давомида инсон ҳуқуқларига оид 38 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 35 таси (92 фоизи) уларда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди ҳамда бузилган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланди.

Бўлим томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш ҳамда аниқланган ҳуқуқ бузилиши юзасидан зудлик билан чоралар кўрилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида 35 та мурожаат қаноатлантирилган.

Хусусан, Оқолтин тумани Андижон МФЙ Анорли кўчасида яшовчи Холдорова Ойгулнинг боқувчисини  йўқотганлик нафақасини кам олаётганлигидан норози бўлиб берган мурожаати бўлим томонидан кўриб чиқилиб,  тўлиқ қаноатлантирилди.

Шунингдек, Оқолтин тумани Фарғона шаҳарчаси Халқобод кўчаси, 10-уйда яшовчи Маҳкамова Шаҳнозанинг Оқолтин тумани “ Ягона ҳисоб-китоб маркази” ДУК Оқолтин туман филиалидан тўланилиши лозим бўлган 1 441 635 сўм иш ҳақларини ўз вақтида олмаётганлиги мурожаати юзасидан булим томонидан ўрганиб чиқилиб, мурожаат юзасидан судга даъво аризаси киритилиб, фуқаро Маҳкамова манфаатида 1 441 635 сўм ундирилиши тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилишига эришилди.

       Шу билан бирга бўлим иш режасига асосан, турли давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларинининг ижроси юзасидан доимий равишда ўрганишлар ўтказилиб келинмоқда.

Натижада 2020 йил  1 ва 2 чорак давомида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб конунбузарлик холатларини бартараф этиш юзасидан туман ташкилотларига 3 тақдимнома, 1 та маъмурий иш судга киритилди.

Жумладан, Оқолтин тумани Аҳиллик МФЙ Жасорат кўчаси 10 уйда яшовчи Қаршиева Гулмиранинг 2020 йил 13 январ кунги 2 ёшгача болалар пулини олиш тўғрисидаги туман Бюджетдан пенсия жамғармасига мурожаати юзасидан жавоб хатини ўз вақтида олмаётганлиги мурожаати бўйича туман адлия бўлими томонидан ўрганиш ўтказилиб, БТПЖ маъсул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28 моддаси талаби бузилганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон республикаси МЖтК.нинг 43-моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, кўриб чиқилиши учун судга юборилган.  

        Бундан ташқари  бўлим томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликни, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни тарғиб қилиш юзасидан доимий равишда тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

         Хулоса қилиб айтганда, адлия органлари Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда беминнат кўмакчи бўлиб қолаётир.

Турсунбой.Каримов,

 Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи