Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сўраган эдингиз...


САВОЛ: Қариндош-уруғларлар давлат корхонасида бирга ишлаши мумкинми?

Х.Алламуродова, Гулистон шаҳри


ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида қайд этилганидек, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Дилноза Умурзоқова жавоб берди.