Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Менинг вояга етмаган 5 нафар фарзандларим бор, турмуш ўртоғим билан 2019 йилда суднинг қарорига асосан ажрашганмиз, ҳозирги кунда ҳеч қаерда ишламайман, оилавий шароитим оғир, шу сабабли кам таъминланган оилалар рўйхатига кирмоқчиман, яқинда Муҳтаррам Президентимизнинг қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланибди шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?

     И.Алибекова, Мирзаобод тумани

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сонли “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Жумладан,

1. Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.

2.  Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

3. Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.

4. Оиланинг (оила аъзоларининг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.

5. Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувчи бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.

6. Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

7. Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.

8. Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

9. Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведемостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.

10. Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидентлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

11. Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалардан иборатлиги белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхатига қўйидагилар киритилди:

Биринчидан, давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш.

Иккинчидан, Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш.

Учинчидан, умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш.

Тўртинчидан, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш.

Бешинчидан, айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш.

Олтинчидан, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, “Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш.

Еттинчидан, кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез ортопедия буюмлари билан таъминлаш.

Саккизинчидан, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш назарда тутилган. 

Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.

Хусусан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этилиши мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган.

         Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сиддиков жавоб берди.