Янгиликлар
Мурожаатлар ижобий ҳал қилинди
Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи ҳамшира лаборантлар А.Бойбуриева ва З.Ходжаева бош шифокорнинг 2020 йил 1 июльдаги 57-сонли буйруғига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган эди. Бироқ ушбу давр учун уларга 6 % лик устама пул маблағлари тўлаб берилмади. Бу А.Бойбуриева ва З.Ходжаеваларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 19 мартдаги “ Короновирус пандемияси ва глобал инқироз холатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъмирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги 5969-сонли фармонига кўра короновирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврида ходимларга ойлик лавозим маошига 6% миқдорда устамалар тўланиши назарда тутилган.
Оқолтин туман адлия бўлими томонидан ушбу аризалар юзасидан ўрганиш ўтказилиб, туман тиббиёт бирлашмаси маъсул ходимлари томонидан мазкур қарор талабларига риоя қилинмаганлиги, туман тиббиёт бирлашмасида иш олиб бораётган ходимлар А.Боймуродовага 986800 сўм ва З.Ходжаевага 986800 сўм 6% қўшимча пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари томонидан Меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлиги учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриш тўғрисида маъмурий таклиф киритилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Оқолтин туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлар каноатлантирилди, 6% устама пул маблағлари тўлаб бериладиган бўлди.
Турсунбой Каримов
Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи