Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, агарда мен шаҳардаги “Саховат ва кўмак” фонди бўлинмасига қийналиб қолган фуқаролар учун беғараз молиявий ёрдам берсам, келажакда менга қандай имтиёзлар бор?
Бобур Отажонов, Ширин шаҳар, Дўстлик МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Саховат ва кўмак” фондига ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз ёрдам берилганида, берилган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган ҳаражатлар сифатида қаралади ва товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ҳамда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди.
Саволга Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ш.Надиров жавоб берди.