Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сўраган эдингиз...


САВОЛ: Пандемия шароитида қандай оилаларга ёрдам кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади?

О.Алибекова, Мирзаобод тумани, “Нурафшон” МФЙ 

ЖАВОБ: Республика миқёсида моддий ёрдамга муҳтожлар рўйхати (“темир дафтар”) аҳолининг мавжуд ижтимоий ҳолатини инобатга олиб тузилган ҳамда мазкур тоифага киритилган аҳолига зарур ёрдамлар кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.

Жумладан, ҳозирда юртимиздаги коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган ва сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш мақсадида “темир дафтар” тизими жорий этилган.

Мазкур рўйхатга аҳолининг мавжуд 7 та ижтимоий ҳолатини инобатга олиб тузилган ҳамда мазкур тоифага киритилган аҳолига зарур рдамлар кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.

Шунингдек, тоифалар ичида ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган мавсумий ишчи ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар алоҳида белгилаб ўтилган.

Хусусан, “темир дафтар”га қуйидаги тоифа фуқаролар киритилиши белгиланган:

Биринчидан, оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинганлар.

Иккинчидан, якка-ялғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар.

Учинчидан, 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар.

Тўртинчидан, карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар.

Бешинчидан, ҳақиқатда эҳтиёжмандлар, ночор ва моддий кўмакка муҳтож оилалар кўрсатиб ўтилган.


          Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.