Янгиликлар
Уйни ўз номимга ўтказиш учун қанча давлат божи тўлайман?
— Яшаб турган уйимиз онамнинг номида, шуни ўзимнинг номимга ўтказмоқчиман. Тўлаш лозим бўлган давлат божи миқдорини билсам бўладими?
Лолахон Аҳмедова, Деҳқонобод маҳалласи
— “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига иловада Давлат божи ставкаларининг миқдорлари келтирилган бўлиб, унга кўра:
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқланганлик учун:
Агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб:
- 100 кв.м.гача бўлганда — БҲМнинг 1 баравари;
- 100 кв.м.дан 200 кв.м.гача бўлганда – БҲМнинг 2 баравари;
- 200 кв.м. ва ундан ортиқ бўлганда – БҲМнинг 3 баравари;
агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳали пунктларида жойлашган бўлса:
- 100 кв.м. гача бўлганда – БҲМнинг 50 фоизи
- 200 кв.м. ва ундан ортиқ бўлганда – БҲМнинг 1.5 баравари;
Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва ора-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдори ундирилади.