Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН ҚАРЗ УНДИРИБ БЕРИЛДИ


Шартнома туздингизми, унинг шартларини ўз вақтида бажаринг. Акс ҳолда “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси каби нафақат шартномада кўрсатилган маблағни, балки қарзни қайтришни кечиктирган кунларингиз учун пеня ҳам тўлайсиз.

Ўтган йили 31 майда тарафлар – яъни юқорида номи зикр этилган ташкилот субпудратчи, “Emronbek qurilish” хусусий корхонаси билан Ховос тумани, Бунёдкор маҳалласи Ховос1-кўчаси, 8-сонли икки қаватли, олти подъездли уйни мукаммал таъмирлаб бериш учун шартнома тузган.

Шартномада кўрсатилишича, пудратчи ташкилот субпудратчига 42 470 200 сўм тўлаб берилиши керак бўлган. Аммо, иш бажарилган бўлса-да “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси пулни тўлаб беришга шошилмайди. Шошилмайдигина эмас, нақ бир йил чўзиб юради.

Ахир иш ўз-ўзидан бажарилиб қолмайди. Уни бажарган ишчиларнинг ҳам оиласи борлигини ДУК раҳбарияти ёдига тушмагани аниқ.

Тоқати тоқ бўлган субпудратчи Ховос туман адлия бўлимига мурожаат қилади. Адлия бўлими масъул ходимлари ишни ўрганиш натижасида адлия бўлими “Emronbek qurilish” хусусий корхонасининг манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритади.

Жорий йилнинг 28 июль куни ниҳоят суд қарори чиқди. Унга кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига 42 470 200 сўм асосий қарз, 4 800 000 сўм пеня ундирилади.

Шу ўринда, шартнома ҳуқуқий ҳужжат экани, уни имзолаган пайтдан бошлаб масъулиятни ҳам зиммага олиш, шартларни ўз вақтида бажариш лозимлигини жисмоний ҳамда юридик шахсларга яна бир бор эслатиш лозим.

Илҳом Алимов,

Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси