Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Яшаб турган уйимиз онамнинг номида,  шуни ўзимнинг номимга ўтказмоқчиман. Тўлаш лозим бўлган давлат божи миқдорини билсам бўладими?

Лолахон Аҳмедова, Деҳқонобод маҳалласи

  ЖАВОБ: “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (https://www.lex.uz/docs/-4680944#-4683743) га иловада Давлат божи ставкаларининг миқдорлари келтирилган бўлиб унга кўра:

Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқланганлик учун:

Агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб:

-100 кв.м.гача бўлганда - БҲМнинг 1 баравари;

-100 кв.м.дан 200 кв.м.гача бўлганда - БҲМнинг 2 баравари;

-200 кв.м. ва ундан ортиқ бўлганда - БҲМнинг 3 баравари;

         -агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳали пунктларида жойлашган бўлса:

-100 кв.м. гача бўлганда  - БҲМнинг 50 фоизи

-200 кв.м. ва ундан ортиқ бўлганда - БҲМнинг 1.5 баравари;

Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (ерига), унинг ва хотининг (ерининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг ерига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва ора-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдори ундирилади.

Фарҳод Сиддиқов,

Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси