Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Судлар фаолиятида “бир судда ишларни икки босқичда кўриш амалиётига барҳам берилади.


Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб, мазкур вазифани бажаришда ва бу борада давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта. Бу ҳақиқатни биз бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида тобора чуқур ҳис этмоқдамиз.

Хусусан, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жорий йилнинг январь ойидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-хуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони қабул қилинди.

Маълумки, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.Шу билан биргаликда мазкур Фармонда таъкидланганидек, суд ҳимоясини таъминлашда ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланганлиги, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари (инстанциялари) мавжудлиги, инвестор ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарлича даражада ташкил этилмаганлиги ва шу каби бошқа бир қатор камчиликлар суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этди.


Мазкур Фармонга асосан суд ишларини кўриб чиқиш тартибида ўзгартиришлар бўлади, яъни суд ишлари бир суд-бир инстанция тамойили асосида кўрилади.Прокурорнинг судда иштирок этиш тартиби хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мослаштирилмоқда, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этишлади. Бу эса жойларда ягона суд амалиётини шакллантиришга, судларнинг тарқоқлиги туфайли фуқаро ва тадбиркорларнинг сарсон бўлишининг олдини олишга хизмат қилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.

Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этилиши ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатилиши, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган.

Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексида ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш юзасидан махсус нормалар белиланган бўлиб, унга кўра ишлар апелляция, кассация инстанцияларида асосан вилоят судлари, назорат инстанциясида эса Олий суд томонидан кўрилиши белгиланган.

Эндиликда мазкур Фармон билан бир бирини такрорловчи инстанция сифатида суд ишларини Олий судда назорат тартибида кўрилишига оид институт тугатилиши белгиланди ва ўз ўрнида биринчи инстанцияда кўрилган туман (шаҳар) судларининг қарорлари вилоят суди томонидан, вилоят судининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан апелляция тартибида қайта кўрилиши, апелляция тартибида кўрилган суд қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий судида кассация тартибида қайта кўрилиши белгиланган. Ушбу қонунларга киритилаётган ўзгаришлар фуқароларнинг судга бўлган ишончни оширишга, ортиқча оворагарчиликлар олди олинишига хизмат қилади.

Хулоса ўрнида мазкур Фармон суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларданкўзланган асосий мақсадларданбири-мустақил ва ҳеч кимга бўйсунмайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ва қонунларнинг ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган қоидалари устинлигини сўзсиз тан олнишини таъминлайдиган, фуқароларнинг Конститутцияда белгиланган ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган суд ҳокимиятини барпо этиш ҳисобланади.

Н.У.Муратов,

Фуқаролик ишлари бўйича

Гулистон туманлараро

суди раиси