Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Тадбиркорлик қилиш мақсадида банкдан кредит олиб, 2 та тикув машинкаларини сотиб олганман. Бироқ, пандемия туфайли кийим-кечаклар бозорлари ёпилганлиги сабабли маҳсулотимни ўтказа олмай молиявий қийинчиликка учрадим. Бунинг устига кредитни ажратган банк кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлигим сабабли нафақам тушадиган пластик картамни блоклаб қўйди. Ҳозирги кунда оиламиз  мен оладиган нафақага қараб  қолган, бошқа даромадимиз йўқ. Бунинг устига оиламизда беморимиз бор, унга пластик картадан дори-дармон олиб турар эдик. Айтингчи,  давлатимиз томонидан карантин вақтида кредит бўйича тўловларни кечиктириш бўйича норматив ҳужжат қабул қилинганми?

 Г.Зияева, Сайхунобод тумани, Гулбулоқ МФЙ.

  Жавоб: Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5978-сонли Фармони қабул қилиган бўлиб, ушбу Фармоннинг 11-бандига кўра, тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктиришни тақдим этиш;

амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлламаслик шарт-шароитларини яратиш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш чораларини кўриши Марказий банк зиммасига юкланган.

                  Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров жавоб берди.