Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби ташкил этилиши ҳақида қонунчиликка киритилган ўзгартишлар юзасидан ҳуқуқий тушунча берсангиз?

Тадбиркор Дилшод Бозоров,  Мирзаобод тумани,  Наврўз МФЙ

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги 6034-сонли “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, судлов таркиби 20 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестицияни амалга оширган инвесторлар ва давлат органлари ўртасидаги низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўради.

Бундан ташқари, қолган турдаги инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши Фармонда белгилаб қўйилган.

Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарход Сидиков жавоб берди.