Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

БИЛАСИЗМИ?


Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

- ҳарбий хизматни ўташ учун;

- саломатлигини тиклаш учун;

- ҳомиладорлик ва туғиш учун;

- болаларни парвариш қилиш учун.

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
  • саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
  • ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими