Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Бундай ҳуқуқбузарликларни кескин олдини олиш мақсадида 2020 йил 22 январ кунги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан жазо санкцияси янада оғирлаштирилди яъни, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари содир этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланди.
Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши қатъий белгиланди.
Айтиш жоизки, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш нафақат мамлакатимизда, бутун дунёда ҳам глобал муаммо бўлиб ҳисобланади. Ҳамда тули мамлакатларда бу турдаги ҳуқуқбузарликка нисабатн турлича жазо чоралари белгиланган.
Масалан, Чехия Республикасининг жазо (жиноят) кодексига назар ташлайдиган бўлсак бунда, меҳнатга мажбурлаш маъмурий ҳуқуқбузар сифатида жазоланмайди. Аксинча, тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади. Яъни Чехия кодексининг 2-мавзуси 1-қисми “Эркинликка қарши жиноятлар” деб номланиб, 168-сонли параграфи одам савдосини олдини олиш бўлиб, қуйидагилар баён этилган.
(1) ким болани ишлатишга мажбурласа, буюртма берса, йўлланма иш билан таъминласа, йўлдан оздирса, олиб кетса яширса, ушлаб турса ёки қабул қилса.
(е) мажбурий меҳнат ёки экспулатациянинг бошқа шакллари; ёки ким бундай хийла қилса.
Икки йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган.
Шунингдек, зўравонлик, зўравонлик ёки бошқа жиддий зарар етказиш билан тахдид қилиш ёки ўз хатосини хафагарчилик ёки қарамликдан фойдаланиб, суистеъмол қиладиган, музокара олиб борадиган, ёллашга, жалб қилишга, йўлдан оздиришга, ташишга, яширишга ва бошқаларни ишлатишга йўл қўйган киши жазоланади.
(е) мажбурий меҳнат ёки эксплуатациянинг бошқа шакллари;
3) жиноят содир этган шахс беш йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки мол-мулкини мусодора қилиш билан жазоланади.
(а) 1 ёки 2 бандларида кўрсатилган ҳаракатларни уюшган гуруҳ аъзоси сифатида содир этса.
(4) жиноятчи саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки мол-мулкни мусодара қилиш жазоланади.
(а) агар у 1 ёки 2 бандларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун жиддий шикаст етказса.
(5) жиноятчи ўн ёки ўн саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки мол-мулкини мусодара қилиш билан жазоланади деб белгиланган.
Мажбурий меҳантга жалб қилишни кескин олдини олиш мақсадида жазо санксиялари кучайтирилиши лозим.
Чеҳия қонунчилигига кўра мажбурий меҳнат учун жавобгарлик одам савдоси билан боғлиқ жиноятига тенглаштирилган.
Бундай жазо санксияларини оғирлаштиришдан мақсад;
Биринчидан, меҳнат қонунчилигига қатьий риоя этиш ва уни бузган ҳар бир мансабдор шахсга нисбатан жавобгарлик масъулиятини оширишга;
Иккинчидан, қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотишга;
Учинчидан, мансабдор шахсларнинг ғайри қонуний ҳаракатларидан халқни химоя қилишга;
Тўртинчидан; ноқонуний ҳатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун жазо муқаррарлигига эришилади.
Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш учун жазо санкцияларини кучайтирилиши нафақат юртимизда балки бошқа мамлакатларда ҳам муҳим хисобланади. Масалан, ўтган давр мобайнида спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари кескин кўп эди. Бинобарин, унинг жазо санкциялари кучайтирилганлиги мунособати билан қонунга итоаткорлик қилиш кучайди ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқариш камайганлиги натижасида инсонлар соғлиғига ва моддий аҳволига турли кўринишда зарарлар етказилиши қисман олди олинди.
Бундай ҳатти-ҳаракатлар олди олинмаса, ҳар бир мамлакатнинг жаҳон майдонидаги нуфузига путур етказади, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётни ислоҳ қилиш ва ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилашга қаратилган барча саъй-ҳаракатлари обрўсизлантирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонда фуқароларни мажбурий жамоат ишларига ноқонуний жалб қилиш ёки ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланишда айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича тегишли нормативлар қабул қилинди. Тегишли вазирлик ва ташкилотларга махсус ваколатлар берилди.
О.Холматов,
Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси