Янгиликлар
ҲАЛОЛИНИНГ БАРАКАСИНИ БЕРСИН…
Ҳозир шу опа тадбиркорлик соҳасида жавлон уряпти. Ишлаб чиқариши бор.
- Тадбиркорнинг топган пули –ҳалол экан, кечасию кундузи мия ишлаб туради, маҳсулот ишлаб чиқариш, қаерда сотиш, ишчиларга қандай ойлик бериш, тинимсиз бош қотирасан. Ишингга муваффақият инса, ана шодлик, ана қувонч, - дейди опа.
Аслида ҳам, муқаддас динимизда “пора берганнинг ҳам, олганнинг ҳам юзи қора” дейилган.
Пора олиш - мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиш ёхуд мулкий манфаатдор бўлишдир.
Ушбу қилмиш қонунчилигимизда
• БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима
• 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш
• 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Такроран, кўп миқдорда, тамагирлик йўли билан ёки бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилса 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, жуда кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Зебо Ҳайдарова,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи