Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Мен  кадрлар буйича мутахассис бўлиб ишлайман. Корхонамизда мавсумий ишлайдиган ходимларим бор, шу ходимларга меҳнат дафтарчасига ишлаган даври киритиладими йўқми?

                                              Б.Каҳҳорова Боёвут тумани, Соҳил маҳалласи


ЖАВОБ: Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 1.1-бандига кўра:

меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда 5 кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан, муайян муддатга ёлланганларга шунингдек, давлат ижтимоий суғурта қилиниши кўзланган тақдирда, штатлар жадвалидан ташқари ходимларга хам юритилади.

Шунга кўра, мавсумий ишларга жалб қилинган ходимларга ҳам меҳнат дафтарчаси юритилади ва бу даврга оид маълумот унинг меҳнат дафтарчасига киритилиши лозим.

Меҳнат кодексининг 81-моддаси мазмунига кўра, меҳнат дафтарчасини юритиш асосий ишда ишловчилар учун мажбурий, ўриндошлик иши бўлганда эса, дафтарчага бу маълумот фақат ходимнинг илтимосига асосан киритилади.

Шундан келиб чиқиб, мавсумий иш агар ходим учун асосий иш бўлган тақдирда, меҳнат дафтарчасига буни киритиш шарт бўлади, агар бу ўриндошлик иши бўлса ва ходим илтимоснома бермаса, дафтарчага бу маълумотни киритиш шарт эмас.

Саволга Боёвут туман адлия  бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шамирзаев жавоб берди.