Янгиликлар
БИЛАСИЗМИ?
Жавоб: 2013 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 44-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур Низомга кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш:
тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган;
болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;
бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққан;
доимий яшаш жойи ўзгарган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;
фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган, бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда асоссиз тўланган маблағ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.
Тўловларни тўхтатиш, тўловнинг белгиланган муддати тугаган ёки болалар тегишли ёшга тўлган ҳоллардан ташқари (бола парвариши бўйича нафақа учун – икки ёш, болали оилаларга нафақа учун – 14 ёш), фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли баённомаси билан расмийлаштирилган қарори асосида амалга оширилади.
Б.Ғайбуллаев,
Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси